Каттақўрғонда туман ҳокимлиги ходимлари учун кутубхона ташкил этилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Китобга, уни томоша қилиш ва ўқишга бўлган қизиқиш ҳар бир шахснинг болалик чоғлариданоқ уйғонади ва  энг севимли машғулотига айланади десак, хато бўлмайди. Китоб ўқишга бўлган рағбатнинг энг кўп улуши эса мактаб даврига тўғри келади. Аммо, киши умриниг исталган фаслида китоб ўқишга вақт топа олиши унинг хохиш истагига боғлиқ, албатта. 
 Бугунги кун кутубхоналарининг рейтинг даражаси замон талабидан келиб чиққан ҳолда ўзининг китоб захираси бойлиги билан белгиланади. Каттақўрғон туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида давлат тили бўйича маслаҳатчи Нигора Бўронованинг ташаббуси билан ана шундай зиё тарқатувчи мўжазгина кутубхона ташкил этилди.Кутубхонани ташкил этишдан мақсад туман ҳокимлиги ишчи-ходимларининг маънавий савияси ва салоҳиятини янада ривожлантириш, бадиий адабиётга бўлган қизиқишини оширишдир.
Кутубхона ҳозирча 500 та китоб захирасига эга бўлиб,китоблар сони яна кўпайиб бораверади. Ҳар ҳафта ўтилаётган ўқув соати ҳам ҳокимият ходимлариниг яхши китобхон бўлишига ижобий  таъсир кўрсатмоқда. 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM