5 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Маълумки, ички бозоримиз маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган, сифатли ва арзон маҳсулотлар билан тўлгач, эҳтиёждан ортгани жаҳон бозорига экспорт қилинмоқда.
Каттақўрғон туманида фаолият олиб бораётган “Fayz Bashirbek yuksalish” масъулияти чекланган жамияти жамоаси ҳам 263 гектар ер майдонида ғарқ пишиб етилган узумдан тайёрланган майиз маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш ниятида.Улар экспорт  ҳисобига 5 миллион АҚШ доллари миқдорида фойда кўришни режа қилиб меҳнат қилмоқдалар.
 Жамият томонидан бугунги кунга қадар 1,5 миллион АҚШ долларига тенг қийматда маҳсулот экспорт қилинди. Айтиш керакки, бу йил токларнинг ҳосили ҳар йилгидан ҳам мўл. 
  - Менинг ихтиёримда 57 сотих токзор мавжуд, - дейди жамият аъзоси Азим Рўзиев. – Ушбу ер майдонидаги ток ниҳолларидан  бу йили нақд 22 тонна ҳосил йиғиб олишга эришдик. Туман ҳокими томонидан мини культиватор берилганлиги ҳам ишимизни анча енгиллаштирди.Бу муваффақиятдан роса хурсанд бўлдим. Чунки, йил давомида токзорда қилган меҳнатим зое кетмабди. Қолаверса, ҳосилни сотиш ҳисобига яхшигина моддий маблағга ҳам эга бўламан. Бундан ташқари, шахсан туман ҳокимининг ўзи менга мини ер ҳайдагич берди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. 
  Айни пайтда ҳам  туманда майиз экспорти ишлари қизғин давом этмоқда. 
Жахонгир САФАРОВ.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM