ОҚ ОЛТИН МАВСУМИГА ТЕХНИКАЛАР ШАЙ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛГАН

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун, 17 август куни эрта тонгдан тумандаги Орзи Маҳмудов ММТПсида 2020 йил пахта ҳосилини йиғиштириб олишга ўз вақтида тайёргарлик кўриш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича ташкил этилган семенарда ҳам ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилди. Семенар давомида мазкур ММТП кесимида мавжуд техника воситалари, тиркама ва судратмаларни мавсумга шайлиги ўрганиб чиқилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўтказилган семенарларда туман ҳокимлиги ва Қишлоқ хўжалиги бўлими вакиллари, муқобил машина-трактор парки раислари ҳамда тегишли соҳа мутахассислари иштирок этдилар.

Семенар ишида туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов иштирок этди ва бу йилги етиштирилаётган пахта ҳосилини ўз вақтида ҳамда сифатли қилиб йиғиштириб олиш бўйича қилинадиган ишлар юзасидан семенар қатнашчиларига ўз тавсияларини берди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM