Вилоят ветеринарлари Каттақўрғонда йиғилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида чорва молларига ветеринария хизмати кўрсатиш ва сунъий уруғлантириш самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ўқув семинари ташкил этилди. 

Семинарда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ф.Абилов, туман ҳокими А.Бахрамов, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Э.Тошмуродов, вилоят “Чорванасл” агентлиги маркази бошлиғи Ш.Тошпўлатов, вилоятдаги бошқа туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда ветеринария бўлими бошлиқлари, шунингдек туман ветеринария бўлимининг ходимлари иштирок этдилар.  
Семенар давомида туман ҳокими А.Бахрамов ва вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Абилов сўзга чиқиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида ва айниқса, чорвачиликни ривожлантиришда амалга оширилаётган ислоҳатлар бўйича ахборот беришди ва келгусида ушбу соҳада нималарга эътибор қаратиш кераклиги бўйича тушунча ва керакли тавсиялар бердилар. 
Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Каттақўрғон туманида сўнгги 3 йил ичида узоқ ва яқин хориж давлатларидан келтирилган 3 минг бошдан зиёд наслли қорамоллар асосан янгича немис лойиҳаси асосида қурилган чорва фермаларида парваришланмоқда. Бугунга келиб олиб келинган урғочи наслли молларни сунъий уруғлантириш натижасида иккинчи марта бузоқлар олинмоқда.
Аҳоли ва фермер хўжаликлари қорамоғидаги урғочи молларнинг наслини яхшилаш мақсадида туман ветеринария бўлимида 24 та, туман “Чорванасл” агентлигида 19 та сунъий уруғлантириш шахобчалари ташкил этилди ва ушбу шахобчаларга 43 нафар малакали мутахассислар ишга жойлаштирилди.  
Жорий йилда эса туманда чорвачилик йўналишида 4 та янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, “Шоди Карим чорваси” ва “Озодбек наслли чорваси” фермер хўжаликлари томонидан 2 та бўрдоқичилик комплекси ҳамда “Тожинор момо”ва “Омонбой ҳосили” фермер хўжаликлари томонидан 2 та сутчилик комплексларини ташкил этиш ҳисобига 28 та янги иш ўринлари яратилмоқда.
Семенар давомида қатнашчиларга тумандаги Кадан маҳалласи фуқаролариушбу ҳудуддаги фермер хўжаликлари қарамоғидаги чорва молларига сервис хизмати кўрсатишга мўлжалланган енгил конструкцияли ва замонавий дизайнга эга бўлган намунавий ветеринария пункти намойиш этилди. Айтиш керакки, ихчам, қулай ва шу билан бир қаторда барча талабларга жавоб берувчи ушбу ветсервис қурилмаси семенар иштирокчиларининг қизиқишига сабаб бўлди.
 Ушбу кўринишдаги ветеринария пунктларини бошқа туманларда ҳам ташкил қилиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM