Туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
 Сессия  ишига Халқ депутатлари туман кенгаши раиси, Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Бахрамов раислик қилди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
1.  Каттақўрғон туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш “Темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
2.  Каттақўрғон тумани мактабларида Коронавирус пандемияси шароитида 2020/2021 йилги ўқув йилини бошлаш тартиблари тўғрисида.
3.  Бошқа масалалар.

Сессияда барча масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Фарҳод Боқиев иштирок этди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM