Навбатдаги ўқув соатида қишлоқ хўжалиги соҳасининг ахбороти тингланди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун, 29 август куни туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари ва барча масъул ходимлари иштирок этишди.

   Ўқув соатида туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Қобил Тоғаев сўзга чиқиб, туманда чорвачилик, балиқчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида эришилаётган ютуқ ва камчиликлар юзасидан ахбороти тингланди. Шу билан бирга, 2020 йил биринчи ярим йиллигида соҳада эришилган ютуқлар ва мавжуд камчиликларга тўхталиб ўтди.  
Каттақўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида аниқ йўл хариталари асосида манзилли ишлар қилинганлиги тўғрисида ҳам аниқ рақамларга тўхталиб ўтиб, бу йил қишлоқ соҳасида туб бурилиш йили бўлганлиги таъкидланди.  
Ҳокимлик аппарати ходимлари соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишиб, жавоблар олинди.
Ўқув соати якунида, туман Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ж.Жавинов сўзга чиқиб, ҳар ҳафта бўлиб ўтадиган ўқув соатида туман ҳокимининг ўринбосари С.Мингбоев туманда коронавирус пандимияси ҳолати бўйича доимий ахборот бериб бориши вазифаси сўралди.
 

Ж.Жавинов,
Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM