Терговчиларнинг билим-кўникмалари оширилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани жиноят суди раиси Т.Алмаматов туман ички ишлар бўлимининг тергов ходимлари иштирокида ўқув-семинари ўтказди.

Семинарда “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони мазмун-моҳияти, ижроси юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, “Суд ҳокимяти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори юзасидан маълумот берилди. Ёш терговчи ва суриштирувчиларнинг билимини ошириш, одил судловга эришиш даражасини кучайтириш масаласи суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан экани айтилди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалаларда жиноят суди раисидан маслаҳат олишди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM