Каттақўрғонда Туркиядан келтирилган пахта териш машиналари пахта теришни бошлади 

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Бир кунда 20 киши 1 гектар майдондаги пахтани териб ололмаслиги мумкин, аммо битта пахта териш машинаси 20 гектар майдондаги “оқ олтин”ни йиғиштириб олиш имконига эга экан.  

Бу ҳақда Каттақўрғон туманига Туркия давлатидан келтирилган пахта териш машиналарини терим жараёнида маълум бўлди.  Ҳозирда пахта териш машиналари "оқ олтин" хирмони юксалишига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Жорий йилги мавсум олдидан туманга 2 та кластер корхонаси томонидан 13 та замонавий пахта териш машиналари келтирилди. Уларнинг 9 таси Туркияда, 4 таси эса Тошкент трактор заводида ишлаб чиқарилган. 
Туманда жорий йилда 10 минг  999 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, 31 минг 774 тонна пахта хирмони бунёд этилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM