Боғ эгасида қолдирилган

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ёви МФЙда яшовчи Д.Давировнинг ижтимоий тармоқда чиққан видео мурожаатида Каттақўрғон туманида боғдорчилик билан шуғулланиб келаётган тадбиркор эканлиги, унинг боғи туман ҳокими ўринбосари Азамов ва мутасаддилар томонидан бузиб ташлангани, ҳолат юзасидан тегишли жойларга мурожаат қилиб чиқилгани, аммо фойдаси бўлмаган,ҳокимият томонидан босим бўлаётгани, уларнинг ҳатти-ҳаракатлари ноқонуний бўлаётгани айтилган. 
 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 декабрдаги “Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1012-сонли қарорига кўра, Каттақўрғон туманида самарасиз фойдаланиб келаётган боғ ва токзорлар соҳага оид мутахассислар иштирокида махсус комиссия томонидан ўрганиб чиқилганди. Ўрганиш натижаларига кўра туманда яроқсиз ва самарасиз деб топилган боғ ва токзорларга янги ер майдонлари қўшилиб, танлов асосида талабгор тадбиркорларга бериш тавсия қилинган.  Боғ ва токзорлардан самарасиз фойдаланиб келган фуқаролар орасида Х.Умарованинг  1 гектар ҳосил бермайдиган токзори ҳам бўлган. Лекин, туман ҳокими А.Бахрамов март ойида унинг уйига бориб, турмуш ўртоғи Д.Давиров билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида Д.Давиров токзордан фойдаланишдаги йўл қўйган хато-камчиликларидан хулоса қилганлигини, келгусида ердан самарали фойдаланиб интенсив усулда токзор қилишни айтиб, туман ҳокимидан ерини ўзида қолишини илтимос қилган. Шундан сўнг, унинг кекса ёшдалигини ва оилавий аҳволини инобатга олиб, ер майдонини ўзида қолдирган. Ҳозир боғ Д.Давиров оиласи ихтиёрида бўлиб,улар боғдан фойдаланиб келяпти.
 Шунингдек видеомурожаатда Д.Давиров гўёки ўғилларини уйларини мажбурий буздириш юзасидан ҳаракат қилинаётганлигини ҳам маълум қилган. Аслида эса халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг 15.01.2020 йилдаги”Туман ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни талон-торож қилинишини ва ер майдонларини ўзбошмчалик билан эгаллаб олинишини олдини олиш ҳамда тумандаги барча массивларда шу соҳада доимий мониторинг олиб бориш ҳақида”ги қарорини ижроси юзасидан жорий йилнинг 9 ойи давомида туманда узлуксиз ишлар олиб борилмоқда. Ўтказилаётган мониторинг давомида сентябр ойи ҳолатига туман бўйича  жами 600дан зиёд ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, мутахассислар томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Мазкур ноқонуний ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” талаби бўйича туман ҳокимлиги томонидан  фуқаролик тартибида судларга даъво ариза киритиш орқали ўтказилган. Қайд этиб ўтилган ноқонуний ҳолатларни ҳар бири юзасидан суд лозим бўлган мутахассислар ва гувоҳлар иштирокида ишни кўриб чиқиб, ўз хулосасини чиқармоқда. Мурожаатчи Д.Давировни ўғиллари С.Давиров ва А.Давировларни  Ёви маҳалласидаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, шу жойларда қурган ноқонуний уй-жойлари ҳам юқорида кўрсатилган мониторингда аниқланган. Бундан ташқари, ушбу қишлоқда нафақат Д.Давировни ўғиллари, балки яна 14 нафар фуқароларни ҳам ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганликлари аниқланган ва бугунги кунда мазкур ҳолатлар юзасидан суд муҳокамаси давом этмоқда. Д.Давировни ўғиллари мазкур суд муҳокамалирда ўзлари ёки бўлмаса қонуний вакиллари ёҳуд ҳимоячилари орқали ўзларини ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилишликлари мумкинлиги қонунчиликда белгилаб қуйилган.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM