ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессияда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1.  Каттақўрғон туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари А.Иргашовнинг ҳисоботи. 

2.  “Фахрий мураббий” орденига номзодларни танлаб олиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш бўйича туман танлов комиссиясининг тақдим этган номзодларини кўриб чиқиш тўғрисида.
3.  Бошқа масалалар.
Сессияда биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Иргашовнинг ҳисоботи эшитилди. Депутатлар ушбу масалани муҳокама этиб, тегишли қарор қабул қилишди.  

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сессия раиси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи С.Бобоев  “Фахрий мураббий” орденига номзодларни танлаб олиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш бўйича туман танлов комиссияси тақдим этган номзодларнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти тўғрисида маълумот берди.
Депутатлар номзодлар ҳақида ўз фикрларини баён этиб,  меҳнат фахрийси Гулнора Шарапова номзодига овоз беришди.
Сессияда, Каттақўрғон туманидаги М.Улуғбек маҳалласи ҳамда ушбу маҳалла ҳудудидаги “Баландчордара” кўчасининг номини ўзгартириш тўғрисидаги масала қараб чиқилиб, шу масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари С.Мингбоевнинг маърузаси тингланди.

Масала юзасидан сўзга чиққан вилоят Кенгаши депутати З.Бердиева, туман кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланишмасалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Боймуродова ва бошқалар маҳалла ҳам кўчага  собиқ туман ҳокими, халқимизнинг ардоқли фарзанди, туман тараққиётига улкан ҳисса қўшган инсон А.Баҳрамов номини бериш тўғрисидаги таклифни қўллаб қувватлашди. Шунингдек депутатлар А.Баҳрамовнинг ибратли ҳаёт йўли ва меҳнат фаолияти кенг ёритилган ҳужжатли қисса яратиш фикр билдиришди. Сессияда ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Шунинг билан олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси ўз ишини якунлади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM