25 ОКТЯБРЬ – “ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ”

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

2006 йил 6 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, 25 октябрь мамлакатимизда Ички ишлар идоралари ходимлари куни этиб белгиланган.

Ушбу сана муносабати билан туманимиз осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган Абдували Отамуродов бошчилигидаги туман ички ишлар ходимларини бугунги касб байрами билан туман ҳокимлиги номидан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу-барака, масъулиятли ва шарафли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.

Ишонамизки, ўз касбига садоқатли, фидойи ходимлар зиммасига юклатилган юксак вазифаларни чуқур ҳис этган ҳолда ўзларининг бор билим, малака ва куч-ғайратларини сафарбар этиб, шарафли бурчларини виждонан бажариб, туманимиз халқи ва Юртбошимиз ишончига доимо муносиб бўладилар.
Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM