25 ОКТЯБРЬ – “ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ”

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, фуқаролар, эл ва элатлар орасидаги тотувлик сабаб халқимиз эртангги кунга ишонч билан боқмоқда. Бу шубҳасиз, ички ишлар органлари ҳодимларининг фидойи хизматлари натижаси.

25 – октябрь “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан Каттақўрғон тумани Маҳалла марказида уюштирилган байрам тадбирига Каттақўрғон тумани ички ишлар органларида хизмат қилаётган фидойи ходимлар таклиф этилдилар. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари Норбута Санақулов ва Шерзод Пўлатовлар сўзга чиқиб бугун туманимиз ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ишларида ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этди. Ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш билан бир қаторда туманимиз ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳига 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан туман ҳокимлигининг совға ва “Фахрий ёрлиқ”ларини топширди.
Шунингдек тадбирда сўзга чиққан Жумабой маҳалла раиси Фарход Қаршиев ички ишлар ходимларига атаб ёзган ижод намунасидан ёд айтиб берди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM