Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишини 13-Улуғбек сайлов округидан сайланган депутат Сарвар Бобоев олиб борди.
Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасини Каттақўрғон туман Халқ таълими тизимида муҳокама этилиши ҳамда кенг жамоатчилик фикрини инобатга олиб, берган таклифларни тасдиқлаш ҳақида”ги масала юзасидан туман Халқ таълими бўлими мудири Камолиддин Ачиловнинг ахбороти эшитилди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан вилоят Кенгаши депутати Зайнаб Бердиева, 11-Тарнов сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Рустам Ғуломов ҳамда мактаб деректорларининг фикрлари тингланди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.