КАТТАҚЎРҒОНДА ТЎРТ НАФАР МУҚАДДАМ СУДЛАНГАН ФУҚАРОЛАРГА МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг раиси Т.Алмаматов томонидан Каттақўрғон туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактика бўлимида ҳисобда турган 4 нафар муқаддам судланган фуқароларга нисбатан маъмурий назорат тўғрисидаги тақдимномаларига асосан иш материаллари кўриб чиқилди.

 Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман суди биносида бўлиб ўтган судда 4 нафар муқаддам судланган фуқаролар муқаддам жиноят содир қилиб судланган ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан бўлишига қарамасдан, кейинги бир йил ичида бир неча маротаба маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир қилганлиги учун жавобгарликка тортилганлиги сабабли, эндиликда уларнинг турмуш тарзи ва хулқ атворини назорат қилиш, қайта жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир қилишига йўл қўймаслик мақсадида уларга нисбатан 1 йил муддатга маъмурий назорат ўрнатилиб, куннинг кечқурун соат 22:00 дан эрталабки соат 06:00 гача яшаш уйидан чиқиш, спиртли ичимликлар қўйиб сотиладиган жойлар (кафе, бар, ресторанлар) да бўлиш, ички ишлар бўлимининг рухсатисиз Каттақўрғон ҳудудидан чиқиб кетиш, рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда икки маротаба, яъни ҳар ойнинг 25 кунлари туман ИИБ га келиб учрашиш, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик каби чекловлар ўрнатилди.

 

Ҳасан Нодиров,

Каттақўрғон тумани ИИБ Ҳуқуқбузаларликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи, капитан.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM