ТУМАН ПРОКУРОРИ ТАШАББУСИ 30 НАФАР БОЛАЛАРНИНГ ЎКСИК ҚАЛБИГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Сув ниҳолни яшнатганидек, инсон кўнглини меҳр тафти шодликларга тўлдиради. Шу боисдан, инсон ҳамиша меҳр-мурувватга эҳтиёж сезиб яшайди. Арзимас буюм ёки бир оғиз айтилган ширин сўз ҳам бир кўнгилни обод этиши, унинг ҳаётига нур олиб кириши ҳеч гап эмас.

Каттақўрғон туман прокуратурасининг ташаббуси билан тумандаги 2-сектор биносида “Мурувватдан ҳеч ким четда қолмаслиги керак” шиори остида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон туман  Халқ кабулхонаси, туман  Халқ таълими бўлими, туман Маданият бўлими иштирокида туман ҳудудидаги 30 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга байрам тадбири уюштирилди.
 

Тадбир олдидан ушбу болалар туман Тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 
   

Болалар туман Маданият бўлимининг  хонандалари билан бирга қўшиқ куйлаб, мириқиб рақс тушишди. 

Бадиий кечада болалар билан бир қаторда уларнинг васий ва ҳомийлари ҳамда тумандаги бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ўзларининг табриги билан иштирок этишди.

Шунингдек, тадбир давомида 30 нафар чин етим болаларга прокурор совғаси сифатида ўқув қуроллари тўпламлари ҳамда эсталик совғалри тақдим этилди.

  •  
2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM