50 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани Бургансой маҳалласида кооператив йўналиши асосида тадбиркор Мафтуна Абдувалиева томонидан ташкил этилган тикув цехида 50 нафар 30 ёшгача бўлган хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган эди.

 

Ушбу тикув цехини раҳматли туманимиз ҳокими Аъзамхон Бахрамов меҳмонлар билан очиб бериб, хотин-қизларни бандлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар билан танишган эди.  Ўшанда ҳали яна 50 ўринли тикув цехимиз Пайшанбада ишга тушишлигини айтган эдилар.

Мана ҳеч қанча вақт ўтмай туриб, М.Улуғбек маҳалласида тадбиркор Шахноза Ўралова томонидан ташкил этилган “Пайшанба текстил - 80” маъсулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Корхона 50 миллион сўм миқдоридаги ўз шахсий маблағи, 100 млн.сўм банк кредити ҳамда 200 млн.сўм миқдоридаги касаба уюшмаси маблағлари ҳисобига ташкил этилиб, бу корхонада 50 нафар 30 ёшгача бўлган хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Корхона тикув цехи ва сотув маркази,  фитнес клубдан иборат.

– Бундан кўзланган асосий мақсад Каттақўрғонда ишсизлар сонини бартараф этиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан фуқароларни чиқариш, – дейди туман ҳокими в.в.б Қиличбек Худойбердиев.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM