Кредит маблағлари вақтида қайтарилиши керак

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 13 ноябрь куни Каттақўрғон тумани ҳокими в.в.б. Қиличбек Худойбердиев “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича туманда фаолият олиб бораётган тижорат банклари орқали тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга берилган имтиёзли кредит маблағларини белгиланган жадвал асосида ўз вақтида қайтарилишининг ҳозирги аҳволи бўйича йиғилиш ўтказди. 

Йиғилишда туманда фаолият кўрсатаётган тижорат банкларининг кредитлашга алоқадор ходимлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида сабабсиз қайтарилмаётган ёки қайтарилиши асоссиз чўзиб юборилаётган кредитлар бўйича ҳисоботлар тингланди ҳамда тижорат банклари ходимларига “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича берилган кредит маблағларини ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ҳамда аниқ топшириқлар берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM