Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Каттақўрғон туманида бўлди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Касб-ҳунарга ўқитиш масканлари фаолиятини ўрганиш, жойларда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси томонидан ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи И.Жабборов жорий йилнинг 16 ноябрь куни Каттақўрғон тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида бўлиб, бу ерда марказ томонидан амалга оширилган ишлар билан танишди.


Ташрифи давомида Бошқарма бошлиғига Каттақўрғон тумани ҳокими в.в.б Қ.Худойбердиев ҳамроҳлик қилди. Меҳмонларга бугунги кунга қадар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ажратилган субсидиялар ва ташкил этилган ишлаб чиқариш кооперативлари ҳақида маълумот берилди.  


Меҳмонлар Каттақўрғон тумани М.Улуғбек маҳалласида тадбиркор Шахноза Ўралова томонидан ташкил этилган “Пайшанба текстил - 80” маъсулияти чекланган жамиятининг иш жараёни билан танишишди. Корхонада тикув цехи ва сотув маркази,  фитнес клуб мавжуд бўлиб, ҳозирда бу ерда 50 нафар 30 ёшгача бўлган хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.   
Бундан ташқари, Ойжон маҳалласи ҳудудида маҳаллий аҳолини доимий иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида 50 гектар ер майдонида лимончиликка ихтисослашган иссиқхона қурилиши бошланган эди. Бу ерда иссиқхона қурилиши натижасида 850 та доимий иш ўринлари яратилади. Шунингдек, “Қўшҳовуз”, “Янгиобод”, “Мойбулоқ” ва “Андоқ” массивлари ҳудудида субсидия асосида ташкил этиб келинаётган узумзорлар бориб кўрилди. Ушбу лойиҳа якунида бу ерда 800 та камбағал оилалар учун янги иш ўринлари яратилади. 


Туманда камбағал оилалар учун ажратилган субсидияларнинг берилиши, камбағал оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қилинган ишлар ҳам раҳбарларнинг диққат-эътиборида бўлди.
Ташриф якунида Каттақўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари билан суҳбат ўтказилиб, соҳадаги муаммо ва камчиликлар юзасидан фикр ва мулоҳазаларни тингланди. Марказ ишчиларига касбий кўникмаларни ошириш юзасидан қўшимча таклифлар ва тушунтиришлар берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM