Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш — бугуннинг долзарб вазифаларидан бири.
Қолаверса, бу жараён ҳар бир раҳбарга алоҳида масъулият юклаб, халқ дарди билан яшаш, муаммоларни жойига бориб ечим излашга ундайди.
Яқинда туман ҳокимининг сайёр қабулида Файзикент маҳалласида яшовчи фуқаро Комила Душарова яшаётган уйининг том қисмини шефер қилиб беришда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган эди.
Мазкур мурожаатдан сўнг туман ҳокими в.в.б Қ.Худойбердиев К.Душарованинг хонадонига бориб, у оиласи билан яшаётган уй-жойнинг ҳақиқий аҳволи билан танишди ва мурожаат эгасининг шарт-шароитларини ўрганди.
Ўрганиш натижасига кўра К.Душаровага яшаётган уйининг томини шефер билан қоплаш ишларида туман ҳокимлиги томонидан ёрдам кўрсатиладиган бўлди.