Бугун туман ҳокими в.в.б Қ.Худойбердиев туман ҳокимлиги Маданият бўлими концерт залида маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

 Йиғилишда  тумандаги ҳар бир кўмирга эҳтиёжи бор хонадонларини аниқлаб, уларга марказлашган ҳолда арзон ва сифатли кўмир етказиб бериш  масаласи кўриб чиқилди. 


  Шунингдек йиғилишда, аҳоли томорқаларини ҳайдаш, тўқсонбости экинлар экиш,баҳорги экинлар экишга тайёргарлик кўриш ва дарахтларни буташ, шакл бериш, тумандаги ҳар бир маҳалладан ўтган асосий кўча атрофларини тозалаш, Каттаминг қишлоғидаги Хотира ёдгорлигини ободонлаштириш,кўча четидаги уйларни бир хил ранг билан бўяш ва дарахтларга чиройли шакл бериш каби   шу куннинг долзарб масалалари кўриб чиқилди ва тегишли топшириқлар берилди. 
Бундан ташқари, мамлакатимизда жорий этилган “Темир дафтар” сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида “Ёшлар дафтари”, ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида “Аёллар дафтари” рўйхатларини шакллантиришни тез фурсатларда тугатиб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш муҳимлиги таъкидланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM