Полвонтепа маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Бугун туман ҳокими в.в.б Қ.Худойбердиевнинг Каттақўрғон маскаси ММПТ ҳудуди аҳолиси учун 35-мактабнинг фаоллар залида сайёр қабули бўлиб ўтди.


Унда  Халқ қабулхонаси Каттақўрғон тумани бўлими мудири З.Абдуллаев, сектор раҳбарлари ва  туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Туман ҳокими сўзга чиқиб, фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги, уларнинг барча саволларига туман корхона, ташкилот, муассасаларнинг раҳбарлари очиқ-ойдин жавоб беришлари, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги вазифалар бажарилиши, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилишини айтди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 37 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксарияти уй-жой, ишга жойлашиш, банкдан кредит олиш, табиий газ, электр энергияси таъминоти, ер олиш, соғлиқни сақлаш, йўлларни таъмирлаш соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ бўлди.


Қабулда мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди, муддат талаб этиладиган масалаларни тегишли тартибда бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилиб, туман ҳокимлиги томонидан ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM