ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАРНИ ЭКИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Тумандаги Каттакўрпа маҳалласида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши томонидан аҳоли томорқасида тўқсонбости усулида совуққа чидамли сабзавот экинлари( сабзи, пиёз, карам, ош лавлаги) ва кўкатлар(кашнич, петрушка) экиш юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.


Семинарда маҳалла раислари ва томорқа  ва қишлоқ хўжалиги бўйича    ходимлар  ва тегишли малакали мутахассислар иштирок этди. 


 Экинлардан бўшаган майдонларни сифатли ҳайдаб, совуққа чидамли экинларни экиш, аҳоли томорқаларидан оқилона фойдаланиш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг моддий манфаатдорлигини ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Экиш муддатларини аниқлаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказишни таъминлаш каби масалаларга эътибор қаратилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM