ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Image_tadbir: 

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг  навбатдаги йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман Кенгаши  депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.

Сессия ишига туман Кенгаши депутати Р.Джураев раислик қилди.

Сессия кун тартибида “2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва туманни 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари бўйича туман ҳокими в.б. Жамшид  Насриддиновнинг Мурожаатномаси” эшитилди.

Сессияда сенатор Ф.Тошев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан чора-тадбирлар белгиланди ва қарор қабул қилинди.

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM