Вазир Раҳмат Маматов Каттақўрғонда туманида бўлди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов тизимда олиб борилаётган ишларнинг аҳволини ўрганиш, шунингдек, аҳоли муаммолари билан яқиндан танишиш мақсадида Каттақўрғон туманида бўлиб, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида яратилган шарт-шароитлар яқиндан билан танишди. 

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддиларига  тумандаги маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари (драйверлар)ни аниқлаш ва ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи банд қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалланинг ролини ошириш бўйича топшириқ берди.

Шу билан бирга ҳар бир ташкилот ўзига юклатилган вазифага виждонан ёндашиб, халқни рози қилсагина “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилининг амалий ифодаси халқнинг турмуш-тарзида намоён бўлишини таъкидлади.

Вазир Раҳмат Маматов тумандаги "Кумуш тола" хусусий корхонасида бўлиб, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечириб, ишчилар учун яратилган шарт шароитлар билан танишди.

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM