230 ЙИЛ ОЛДИН ПАЙШАНБАДА МАДРАСА ФАОЛИЯТ КЎРСАТГАН

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасида 230 йил олдин фаолият кўрсатган Муҳаммад Амир Нақиббек мадрасаси бугунги кунда музейга айлантирилмоқда. Бугун туман ҳокими в.б. Жамшид Насриддинов музейда олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.  

Маълумотларга кўра, ушбу тарихий бино 1791 йилда Муҳаммад Амир Нақиббек томонидан қурилган. 1928 йилгача толиби илмларга зиё улашган мадраса кўп йиллар эътибордан четда, қаровсиз қолган.  Бино ҳовлисида қадимий қудуқлар бўлиб, айтишларича, ўз вақтида бу қудуқлар сувидан нафақат ушбу мадраса илми толиблари ва мударрислари, балки маҳалла аҳли ҳам фойдаланган. 

Мадраса таъмирдан чиққач ташкил этиладиган тарихий музей ва  кутубхонага келган кишилар туманимиз тарихи билан яқиндан танишиб, ўзини ўтмишга саёҳат қилгандек ҳис этиши мумкин. Китоб ўқишни истаганлар учун мадраса  ҳужраларида ўтириб мутолаа қилиш имконияти яратилмоқда.

Ўтмиш ва бугунни ўзида акс эттирадиган музей ҳамда кутубхона Каттақўрғон тумани, Пайшанба шаҳарчаси ўтмиши ҳақида маълумот берадиган маданият маскани бўлиши баробарида, Пайшанбанинг сайёҳлик йўналишларидан муҳим ўрин олишига имкон яратади.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM