ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Image_tadbir: 

Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
1. Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан 2020 йил давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати хақидаги ахбороти тўғрисида.
2. Каттақўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи А.Отамуродовнинг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳақида 
4. Туман Молия бўлими мудири А.Худайбердиевнинг “Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил ижроси бўйича” ҳисоботи. 
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 3 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида “Халқпарвар” жамоатчилик комиссиясини тузиш тўғрисида.
6. Фуқаро Тошпулатова Қурсия Нарзиевнага “Дорихона” биноси қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги туман ҳокими қарорини бекор қилиш ва мазкур ер майдонини туман ҳокимлиги заҳира ер майдонлари ҳисобига қайтариш тўғрисида.
7. Ташкилий масала.
8. Туман Ирригация бўлими бошлиғи Ж.Қўлдошевнинг тумандаги давлат насос станцияларини модернизация қилиш ишларини олиб бориш тўғрисида тиисоботи.
9. Бошқа масалалар.
Сессия кун тартибига киритилиган барча масалалар кўриб чиқилди ва қарорлар қабул қилинди.

2015-2021 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM