Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга ҳар томонлама малакали тиббий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда туманимизда Самарқанд тиббиёт институтининг бир гуруҳ шифокорлари томонидан жойлардаги Оилавий поликлиникалар томонидан рўйхатга олинган “Аёллар”, “Ёшлар” дафтарлари ва кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи бемор юртдошларимиз малакали мутахассислар томонидан тиббий  кўрикдан ўтказилиб, уларга соғломлаштириш режаси асосида саломатликларини тиклаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
  Айтиш жоизки, бу каби тиббий хизматлар олдиндан ишлаб чиқилган жадвал асосида бевосита беморлар истиқомат қилиб келаётган хонадонларга бориб кўрсатилмоқда.  
  Тумандошларимиз уролог, травматолог, инфекционист, нервопотолог ва гематолог йўналишидаги олий тоифали мутахассислар хизматидан фойдаланишмоқдалар.
  Бугунга қадар ушбу гуруҳ аъзолари тумандаги 1150 га яқин хонадонлардаги 1251 нафар беморлар билан суҳбат ўтказишиб, уларни тиббий назоратдан ўтказишди ҳамда уларнинг тезроқ соғлом ҳаётга қайтишлари учун соғломлаштириш режалари белгиланди.  
  Ушбу тиббий соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар туманимизда 16 апрелгача давом этади. Фуқароларимиз шу давр ичида соғликлари бўйича ўзларини қийнаётган муаммолар билан ҳудудий Оилавий поликлиникалар орқали самарқандлик шифокорларга мурожаат қилишлари мумкин.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM