Бугун туман ҳокими Жамшид Насриддинов 2-сектор раҳбари, тегишли мутасаддилар иштирокида тумандаги Муллатоғай ва Янгиравот маҳаллари архитектура қиёфасини ўзгартириш юзасидан қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан ушбу маҳаллаларда бўлди.
Туман ҳокими ушбу маҳаллалар архитектура қиёфасини тубдан ўзгартириш, фуқароларни ижтимоий аҳволини яхшилаш, жумладан, ишсизларни ишга жойлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан тегишли масъулларга аниқ кўрсатмалар берди.
Муллатоғай ва Янгиравот маҳалларида тадбиркорларга қулай шароит яратиш мақсадида кўплаб ерлар аукцион савдоси орқали берилиш кераклиги ҳам таъкидлаб ўтилди.