ПИЁДА ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг фармойиши асосида 1 май кунидан 30 май кунига қадар республика миқёсида "Пиёда ойлиги" ойлиги ўтказилмоқда.

 Ушбу фармойиши ижроси таъминлаш мақсадида Каттақўрғон туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан туманда йўл транспорт ҳодисалари олдини олиш, йўл шароитларини яхшилаш, ҳайдовчи ва пиёдалар ўртасида мазкур ойлик мазмун моҳиятини чуқур тушунтириш мақсадида профилактик тадбирлар олиб борилди.

Шу билан бирга туман йўлларида ҳаракатланаётган велосипед ҳайдовчиларига нур қайторувчи нимчалар тарқатилди. Бундан ташқари йўл ҳаракат иштирокчилари билан суҳбатлар ўтказилиб, йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини ўзида мужассам этган буклетлар тарқатилди.

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади пиёдалар иштирокида учраётган йўл ҳаракат ҳавфсизлиги қоидалари бузулишини олдини олиш.

Меҳриддин Қучқоров, Каттақўрғон туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM