9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан Каттақўрғон туманидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Майдонда туманимиз раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.
Шундан сўнг, ҳарбий техникалардан иборат автоколонна Каттақўрғон тумани марказий кўчаси бўйлаб ҳаракат қилди.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати