ҲАР БИР ДАҚИҚА ҒАНИМАТ, ВАҚТ КУТИБ ТУРМАЙДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида 2021 йил пахта хосили учун ғўзага комплекс ишлов беришни тизимли амалга ошириш тўғрисида туман ҳокими Жамшид Насриддинов раҳбарлигида Орзи Маҳмудов ММТП ҳудудидаги “Муродулла бобо” фермер хўжалиги даласида амалий семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилда туманда 10750 гектар екин ер майдонида пахта экилган бўлиб, ундан 43 минг тонна маҳсулот олиш кўзда тутилган. Кўзланган ҳосилни олиш учун ҳар бир агротехник тадбир ўз вақтида ўтказилиши зарур. Жумладан, бугунги кунда ғўза парваришида муҳим бўлган культивация қилиш, чуқур юмшатиш, ўғитлаш, ғўзани баргидан озиқлантириш ишлари талаб даражасида олиб борилиши керак.

-Қишлоқ хўжалигида ҳар бир дақиқа ғанимат, вақт кутиб турмайди,-деди туман раҳбари масъуллар ҳамда фермерларга юзланиб, - Агротехник тадбирларни кечиктириш эса кўзланган ҳосилни бой беришдир.

Шундан сўнг, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва фермерлар учун мазкур фермер хўжалигида экилган “Зинга зинга” қулупнай даласида Сербия давлатидан келган тажрибали агроном томонидан қулупнай етиштириш бўйича мастер класс ташкил этилиб, қишлоқ хўжалиги ходимлари учун фойдали маслаҳатлар берилди.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM