Халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Жорий йил 19 май куни соат 17:00 да Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтади. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:

1. Туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Пўлатовнинг “Аёллар дафтари”да турган уй-жой таъмирига муҳтож аёлларга қурилиш материаллари учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисидаги ахбороти

2.Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори С.Рустамовнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 апрелдаги ПҚ-5094-сонли “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳақидаги ҳисоботи

3. Ташкилий масала

4. Бошқа масалалар

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM