Каттақўрғон туман Кенгашининг қарори

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Халқ депутатлари туман Кенгашида Сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг таркибини тасдиқлаш ва 1-Омонбой ва 22-Қўштепа сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринлари учун халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига сайлов ўтказишни белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси, Сайлов Кодексининг 93-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгашининг VI чақириқ 30-сессияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Хизмат вазифаларида ўзгаришлар бўлганлиги сабабли халқ депутатлари туман Кенгашида Сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркибига илова асосида ўзгартиришлар киритилсин.

2. Халқ депутатлари туман Кенгашига Сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига комиссия раиси, ўринбосари ва котибини сайлаш тавсия этилсин.

3. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 1-Омонбой ва 22-Қўштепа сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринлари депутатлигига сайлов 2021 йил 4 июль – якшанба куни ўтказилсин.

4. Халқ депутатлари туман Кенгашига бўшаб қолган депутатлик ўринлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича умумий харажатлар туман ҳокимлиги Молия бўлими (А.Худайбердиев) зиммасига юклатилсин.

5. “Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти (Ў.Усмонов)га ушбу қарор ижроси бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

6. Ушбу қарор Сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига юборилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Р.Джураев зиммасига юклатилсин.

 

Каттақўрғон туман Кенгаши раиси ўринбосари         М.ТЕШАЕВ.                                  2021 йил 29 май
 

29 майдаги 30-сессиясига

илова

 

Фамилияси, исми ва отасининг исми

-

Иш жойи ва лавозими

1.

Жўраев Набижон Қаҳрамонович

-

Каттақўрғон туман статистика бўлими бошлиғи, комиссия раиси

2.

Умаров Улуғбек Хашимович

-

“Ўзагросуғурта” ДАСК Каттақўрғон туман бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари

3.

Худайбердиев Холбек Махмудович

-

Каттақўрғон тумани 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, комиссия масъул котиби

4.

Хусанов Убайдулло Шокирович

-

Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси ҚВПлар бўйича координатор

5.

Жалилов Нозим Ҳамрақулович

-

Каттақўрғон тумани 7-умумий ўрта таълим мактаби ингилиз тили фани ўқитувчиси

6.

Хайриев Азизбек Асатуллаевич

-

Каттақўрғон туман Ғазначилик бўлими бошлиқ ўринбосари

7.

Ибрагимов Нуриддин Исмоилович

-

Каттақўрғон туман халқ таълими бўлими рус-тили фани методисти

8.

Абдурасулов Иззатилло Икромович

-

Каттақўрғон туман Давлат хизматлари маркази Ҳужжатларни қабул қилиш ва топшириш бўлими бошлиғи

9.

Джахонгиров Бунёд Хамдуллоевич

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенция жамғармаси Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани бўлими пенция ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи бош инспектори

10.

Бўронов Жамшид Неъматович

-

“Ўзтелеком” Самарқанд филиали Каттақўрғон туман боғламаси бошлиғи

11.

Бойназаров Асрор Анварович

-

Каттақўрғон туман Қишлоқ хўжалик бўлими сектор мудири

12.

Суннатова Мадина Шокировна

-

“Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Каттақўрғон туман бўлинмаси бош мутахассиси

13.

Худайқулов Меҳриддин

-

Каттақўрғон тумани Мактабгача таълим бўлими эксплуатация бўлими бошлиғи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM