Сув танқислиги шароитида экинларларни қандай сақлаб қолиш мумкин?

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Халқимизда, излаган имкон топар, деган нақл бор. Бу эса бажариб бўлмас деб ҳисобланган ишларни ҳам уддасидан чиққан, ҳар қандай муаммога ечим топган уддабурон кишиларга нисбатан айтилади.

Тумандаги Марди Султонов ММТП ҳудудидаги “АБУБАКР ОЛТИН ДАЛАЛАРИ” фермер хўжалиги раиси Толмас Боймуродов ҳам “сув йўқ экан” деб қараб турмади. У бу муаммони бартарф қилишнинг антиқа йўлини топди. Ён-атрофимиздаги мавжуд баъзи деталларни йиғиндиси шаклидаги қўлбола сув насоси ўрнатиб, хўжаликка қарашли пахта ва ғалла экинларини ер ости сувларидан фойдаланган ҳолда суғоришга эришди. Туманимизда бу каби оддий ва қулай йўл билан ҳам хўжалик далаларини ва шахсий томорқасидаги экинларни суғориб, меҳнат қилаётганлар  анчагина топилади. Бу инсонларнинг ташаббуси сув йўқлигини баҳона қилиб экинларни суғоришдан қолдириб келаётган инсонларга ўрнак бўлса неажаб.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM