Туманимизда бу йил 5805 қути қурт уруғи парваришлаб,325 тонна пилла ҳосили олиш режалаштирилган. Айни кунларда давлатга пилла топшириш авжида бўлиб, ҳадемай туманимиз пилла режаси бажарилади.
Пилла режаси бажарилишига ўз ҳиссасини қушаётган пиллакорларимиз қаторида Кадан маҳалласида яшовчи Шуҳрат Ниёзов ҳам бор. У 15 қути ипак қурти боқиб, бир тонна пилла топширишни режа қилган. Айни пайтда етти юз кило топширди.