ТАЪМИНОТЧИ КОРХОНАГА 120 МЛН. СЎМ УНДИРИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Иқтисодий суднинг қарори билан қарздор “GRANIKSGAZ” маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминот”нинг Самарқанд филиали фойдасига қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган.

Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “GRANIKSGAZ” маъсулияти чекланган жамиятининг банк ҳисоб-рақамларининг чиқим қисмига банд солинган. Қарздор тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор маъсулияти чекланган жамиятидан 120 млн. 791 минг сўм ундирилди ва ундирувчи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Самарқанд филиали ҳисоб-рақамига ўтказиб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM