КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИГИ УНДИРИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Фуқаро Н.О.га 2018 йил 10 сентябрда паррандачликни ривожлантириш учун АТ “Халқ банки” томонидан 10 млн. сўм кредит берилган эди. Бироқ, ўтган вақт мобайнида қарздор кредит шартнома бандларини бажармади. Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди қарздорликни мажбурий тартибдан ундириш бўйича қарор чиқарди.

Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор Н.О.дан ундирувчи “Халқ банки” туман филиали фойдасига 10 млн. сўм кредит қарздорлиги тўлиқ ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси

Каттақўрғон туман бўлими.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM