ТУМАН ЁШЛАРИ 36491 НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессиясида туман ҳокими ўринбосари С.Мингбоевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳам тингланди.
С.Мингбоевнинг таъкидлашича, туманда 2021 йил II-чораги давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури 69 банддан иборат бўлиб, дастур ижросини таъминлаш мақсадида мутасадди корхона ва ташкилотлар томонидан амалий ишлар бошланган. Жумладан, тумандаги 272 568 нафар аҳолининг 36 491 нафарини 18-30 ёшдаги фуқаролар ташкил этади. Ўтказилган тадбирлар давомида ёшларнинг 5895 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, шундан 3424 нафари ишсиз ва 2471 нафари турли йўналишларда муаммолари мавжуд бўлган деб топилди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар секторлар кесимида кўриб чиқилганда, 1-секторда 1102 нафар ишсиз, 142 нафар бошқа муаммоли, 2-секторда 763 нафар ишсиз, 345 нафар бошқа муаммоли, 3-секторда 932 нафар ишсиз, 208 нафар бошқа муаммоли ва 4-секторда 627 нафар ишсиз, 145 нафар бошқа муаммоли ёшлар борлигини кўрамиз.
Туманда ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар билан “маҳаллабай” ва тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар”, “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашувлари доимий ташкил этиб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар шу каби 75 та учрашувлар ташкил этилган бўлиб, ушбу учрашувларда ёшлар томонидан жами 456 та турли хилдаги мурожаатлар билдирилган. Ушбу мурожаатларнинг 377 таси ижобий ҳал этилган, қолган 79 таси эса белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда. Ҳисобот даврида ишсиз юрган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 1062 нафар ёшлар турли хилдаги иш ўринларига ҳамда қайта касбга ўқитиш марказларига жойлаштирилди. Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг ўзини-ўзи банд қилишини ташкил қилиш мақсадида бугунги кунга қадар уларнинг 492 нафарига 11 млрд. 164 млн. сўм банк кредитлари ажратилди.
Бугунги кунга қадар қишлоқ ҳўжалик соҳаси билан шуғулланиш истагини билдирган 2136 нафар ёшларга 649,2 гектар ер майдонлари бўлиб берилди.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат этган 434 нафар ишсиз ёшларни доимий иш ўринларига ишга жойлаштиришга кўмаклашилди. Шунингдек, бугунги кунда туманда хусусий секторда норасмий банд бўлган 596 нафар ёшларнинг фаолияти қонуний равишда расмийлаштирилди. 100 нафар ишсиз ёшлар эса вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига  жалб этилди.
125 нафар касб-ҳунар ва чет тилларини ўрганиш истагини билдирган ёшлар  касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқитилиб, уларнинг малакаси оширилди.
81 нафар ишсиз ёшларга субсидия ажратиш орқали иссиқхона қуриб бериш, суғориш воситалари, кўчат ва уруғ билан таъминлаш ҳисобига уларнинг бандлиги таъминланди. 
 “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурининг 4,4-4,5-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида 103 та умумий ўрта таълим мактаблари ва 4 та маданият марказлари 333 дона мусиқа асбоблари билан таъминланди. Маданият ва санъат соҳасида алоҳида ютуқларга эришган 5 нафар ёшларимиз эса Маданият ва санъат институтида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитилмоқда.
Умумий ўрта таълим мактабларидаги алоҳида иқтидорга эга бўлган 15 нафар истеъдодли ёшларни саралаш, тарбиялаш ҳамда уларни  рағбатлантириш чораларини кўриш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туманда аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда спортнинг юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт турларини тарғиб этиш мақсадида “Спорт тарғиботчилари” тарғибот гуруҳларини ташкил этилди. Бу
Аҳолининг барча қатламларини спортга жалб қилиш мақсадида тумандаги корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари (ёшлар, нуронийлар) ўртасида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида 6 марта оммавий юриш тадбирлари ташкил этилди.
Ўқувчи ёшларни спортга қизиқтириш мақсадида умумтаълим мактабларида ўқувчилар ўртасида мунтазам равишда “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари ташкил этиб келинмоқда.
Аҳолини спортга кенг жалб этиш мақсадида умумтаълим мактабларининг спорт заллари, спорт иншоотларидан фойдаланган ҳолда маҳаллалардаги ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиб берилмоқда. Бундан ташқари тумандаги ёшларни соғлом турмуш тарзига ўтказиш, уларни доимий равишда спорт билан шуғулланишларига шароит яратиш мақсадида 2021 йилда 2 та спорт майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилди. Туманда жами 439 та спорт мусобақалари ташкил этилди. Ташкил этилган мусобақаларга 37 950 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
“Болага китоб беринг!” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, ушбу тадбирларда ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари иштирок этди ва уларнинг ташаббуслари билан мактаб кутубхона фондлари 11788 дона бадиий ва бошқа турдаги китоблар билан тўлдирилди. Китобхонликни янада тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида “Ёш китобхон оила” танловининг туман босқичи ўтказилди.
Тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган тикувчилик касбига эга бўлган 56 нафар хотин-қизлар тикув машинкалари билан таъминланди. 4 та оиладаги 7 нафар етим болалар доимий равишда кийим-бош, ва пойабзал билан таъминлаб келинмоқда. Шунингдек, болани ўз тарбиясига олганлиги учун (патронат) оилаларга бериладиган нафақаларга керакли маблағлар ажратилди.
2021 йилда ёшлар саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида уларга ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида бемор ёшларга 46 та жарроҳлик (кардиохирургик) амалиётлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, шундан бугунги кунга қадар 22 та жарроҳлик (кардиохирургик) амалиёти амалга оширилди.
Сессияда ушбу масала атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарор қабул қилинди. Қарорда эришилган ижобий натижалар алоҳида эътироф этилган ҳолда келгусида эътибор қаратиладиган ишлар кўрсатиб ўтилди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM