“ЁШЛАР” “АЁЛЛАР” ВА “ТЕМИР” ДАФТАРЛАРГА 801 МИЛЛИОН СЎМДАН АЖРАТИЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессиясида туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири А.Худайбердиев “Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил биринчи ярим йиллик ижроси ҳамда 2021 йил III-чорак режалари тўғрисида ва II чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган маблағлари тўғрисида” ҳисобот берди.
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорига асосан маҳаллий бюджетнинг 2021 йил II чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган маблағлари ҳисобидан 1 601,7 млн.сўм маблағ жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда сессия қарорига кўра, туман бюджетининг 2021 йил II чорак якунлари бўйича бюджет даромадларини орттириб бажарилган маблағлари ҳисобидан “Аёллар дафтари” жамғармасига 801,0 (саккиз юз бир) млн.сўм, “Ёшлар дафтари” жамғармасига 801,0 (саккиз юз бир) млн.сўм ва “Темир дафтар” жамғармасига 801,0 (саккиз юз бир) млн.сўм миқдорида маблағлар йўналтирилиши белгиланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM