КАТТАҚЎРҒОНДА ЖОРИЙ ЙИЛДА 143,2 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ҚУРИЛИШ–ОБОДОНЧИЛИК ИШЛАРИ БАЖАРИЛАДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Туманимизда қурилиш, ободончилик, бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ишларни бардавомлигини таъмилаш мақсадида жорий йилда туманда соҳалар бўйича қуйидаги ишларни бажариш режалаштирилган бўлиб, уларни амалга ошириш учун етарлича маблағлар ажратилган. Жумладан, 41 та маҳаллада жами 145,3 км. йўллар, шундан 48.4 км.йўлни асфальт қилиш ва   96.9 км.йўлга шағал ётқизиб таъмирлаш  ишлари  33 млрд. сўм маблағ эвазига бажарилади. Шунингдек, "Пайшанба-Каттақўрғон автомобиль йўлининг Муллакўрпа МФЙ ҳудудидан ўтувчи "Қорадарё" дарёси кўпригини 5,3 млрд. сўм маблағ эвазига реконструкция қилиш режалаштирилган.
 


 

Тумандаги 28 та маҳалланинг электр энергияси таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида 55.2 км. электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 761 дона темир бетон таянч устунлари ўрнатиш, 15 дона янги трансформатор ўрнатиш ишлари (7.6 млрд. сўм маблағ эвазига), табиий газ таъминоти бўйича 4 та маҳаллада 1900 метр газ тармоқларни реконструкция қилиш, газ тахсимлаш пунктларини таъмирлаш ва суюлтирилган газ баллони билан таъминлаш ишлари (136 млн. сўм маблағ эвазига) амалга оширилади. Шунингдек, тумандаги 13 та маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 12 та сув иншооти ва 84.9 км. сув тармоқлари тортиш ишлари учун 11.2 млрд. сўм маблағ ажратилган.
 

Туман телекоммуникация боғланмаси бўйича 41 та маҳалла ахолисини интернет тармоғи сифатини яхшилаш мақскадида, жами 121 км. алоқа тармоғига 12 базавий стансия қуриш ишлари ( 9 млрд. сўм маблағ эвазига) бажарилади. Ижтимоий соҳа объектларида 21 та қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 4 та МТТ, 13 та мактаб ва 4 та Тиббиёт бирлашмасига қарашли объектлар қиёфаси янгиланиб, аҳолига топширилади. Ушбу ишларни бажариш учун 32,9 млрд. сўм маблағ ажратилган.Дарё ўзанларини тўғрлаш ва қазиш ишлари 3 та массивда 1900 метр учун 1,9 млрд. сўм эвазига биажарилиш  кўзда тутилган.
 

 
 
Туман аҳолисини уй-жой билан таъминлаш учун “Кадан” МФЙдан 3 та 5 қаватли, “Боғот” МФЙдан 3 та 5 қаватли ҳамда “М.Улуғбек” МФЙдан 1 та 5 қаватли уйлар қурилиб, жами 160 та хонадон уй-жойли бўлиши кўзда тутилмоқда. Ушбу уй-жойлар 25,3 млрд. сўм эвазига қурилиб, фойдаланишга топширилади.

  

Туман марказининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш (Саломатлик йўлаклари) қуриш учун жами 6,6 млрд. сўм маблағ ажратилган. Шунинг эвазига 5.5 км. замонавий пиёдалар йўлакчаси, 5.5 км. велосипед йўлаклари ва 400 метр ирригация тизимлари янги қурилиб фойдаланишга топширилади.

  

Туман аҳолисига қулайликлар яратиш, транспорт тизимини янада ривожлантириш мақсадида, туманда режалаштирилган жами 16 та замонавий автобекатлар қурилиши  учун 760 млн. сўм,   28 та МФЙ биноларини янгидан қуриш ва таъмирлаш учун эса 7,7 млрд сўм маблағ ажратилган. Бундан ташқари пиёдалар йўлаклари, тунги ёритиш чироқлари, Workout, мини-футбол, бадминтон ва стритбол қурилмаларини  ( 1,7 млрд. сўм эвазига) қурилиши белгиланган.


 
Хулоса қилиб айтганда,жорий йилда туманда ушбу қурилиш ишларини амалга ошириш учун жами 143,2 млрд сўм маблағ ажратилган. Ушбу режалаштирилган ишларни амалга ошириш билан туманимиз янада обод бўлиб, аҳоли турмуш фаровонлиги яхшиланади. Барча йўналишдаги маълумотлар бўйича алоҳида ахборот берилади.



Масариддин РАСУЛОВ,

туман ҳокимлиги бош мутахассиси.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM