Каттақўрғон туманидаги таълим даргоҳларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муносиб шароитларни яратиб бериш мақсадида 11-мактабда 122 миллион сўм маблағ эвазига, 12-мактабда 451 миллион сўм маблағ эвазига "YAHYO J" масъулияти чекланган жамияти томонидан таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Таълим даргоҳларида фасад қисмида таъмирлаш, йўлакларни бетонлаш, эшик-ромларни алмаштириш ва ички хоналарни ранглаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳоким қурилиш ишлари билан танишар экан, қурилишга масъул бўлганлар ва қурувчиларга сифатли назорат қаттиқ бўлишини айтиб, сифатли қилиб таъмирламагани учун қурувчини ишини қабул қилмади.