Бундан тўрт ой олдин юртимизда коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари бошланган эди. Хўш, бугунга келиб, Каттақўрғонда қанча аҳоли эмланди? 9 август ҳолатига кўра, 64297 нафар фуқаро эмланган.
Биргина, 8 августда 6820 нафар фуқаро эмланган бўлиб, шундан 4511 нафари биринчи эмлашни олган. Яна 81582 нафар фуқаро эмланиши керак. Фуқароларни вакцина олишида маҳалла раислари ҳам фаол иштирок этмоқда.