Суд ҳужжатларини ижроси барча учун мажбурийдир

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналиши сифатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлари бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган бешта устувор йўналишнинг иккинчи йўналишида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириб келинаётганлиги бунинг яққол исботи эканлиги барчамизга маълум.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги 2021 йил 28 июлдаги 703-сонли қонуни имзоланди. Ушбу қонуннинг 10-моддасида “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт. Суд ҳужжатини ижро этмаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлишлиги” белгилаб қўйилди.

Шунингдек, қонуннинг 9-моддасида “Судьялар мустақилдир, фақат қонунга бўйсунади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмаслиги” белгилаб берилди.

Қонуннинг 12-моддасида “Суд ишларини юритишнинг ошкоралиги” ҳақида бўлиб, унда барча судларда ишлар очиқ кўрилишлиги, ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилишлиги, суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин”лиги белгилаб берилди.

Шунингдек, қонунда вилоят судларининг ваколатлари, туманлараро суд раисларининг вазифалари, судьяларнинг мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, судьялар мустақиллигининг асосий кафолатлари, судьяларни сайлаш ва тайинлаш, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги, судьяларнинг ва улар оила аъзоларининг моддий ҳамда ижтимоий таъминоти ҳақидаги нормалари белгилаб берилган.

                 Камол Намазов,

Фуқаролик ишлари бўйича

Каттақурғон туманлараро суди раиси.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM