ЖУМАБОЙ МАҲАЛЛАСИ РАИСИ ВИЛОЯТДА “ЭНГ ЯХШИ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ” ТОПИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Самарқандда ҳам “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни  ижтимоий қўллаб – қувватлаш бўйича Республика комиссияси томонидан ўтказилган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”,”Энг намунали аёл иш берувчи” танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланда ва тақдирланди.

Аёлларга дохил муаммолар кўлами кенг. Улар ташвишларини аритиш, кундалик турмушига мазмун олиб кириш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада ўзини кўрсатганлар касаба уюшмаларининг алоҳида эътирофига сазавор бўлишди. Каттақўрғон тумани “Жумабой” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фарход Қаршиев “Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси” йўналишида иккинчи ўринни қўлга киритиб, 5 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Жамшед Ўроқов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федарациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиковлар иштирок этишди.

 

 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM