Ёнбошсойликларга маҳалла биноси муборак!

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида “Истиқлолнинг 30 йиллигига 30 маҳалла” эзгу шиори остида бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Бугун 4-сектор ҳудудидаги Ёнбошсой маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда албатта, маҳаллаларнинг ўрни беқиёс. 

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва Ёнбошсойлик саховатпеша инсон Мухтор Ражабов томонидан бунёд этилган Ёнбошсой маҳалласи биносининг очилишида туман ҳокими Жамшид Насриддинов, сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб, янги бинони кўздан кечирди.
 

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM