“SAVE ARAL" ХАЛҚАРО ЭКОМАРАФОНИ МИНГЛАБ КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАРНИ БИРЛАШТИРДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида “Янги нафас” спорт ва ижтимоий ҳаракати доирасида “Save Aral”, яъни “Оролни қутқарамиз” хайрия аксияси доирасида оммавий юриш ва югуриш марафони бўлиб ўтди.

Ушбу оммавий спорт тадбири давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Самарқанд вилояти ва Каттақўрғон тумани ҳокимликлари ҳамда бир қатор спорт ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди. 

“Save Aral – 2021” спорт пойгаларининг ўтказилиши аҳоли орасида жисмоний маданиятни ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш йўлидаги босқичлардан бири бўлиб хизмат қилади. Бундай тадбирлар туфайли, ёшидан ва жисмоний тайёргарлик даражасидан қатъий назар, оммавий пойгаларда иштирок этаётган фаол фуқаролар сони тобора ошиб бормоқда.

Марафонни туман ҳокими Жамшид Насриддинов, вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуриллаев,  сектор ва ташкилот раҳбарлари бошлаб берди. Турли касб эгаларидан иборат 2500 нафардан зиёд спортсевар иштирокчилар марра чизиғига қадар 3 минг метр масофани босиб ўтди.

Муллакўрпа маҳалласи “Сайрам” савдо мажмуаси олдида жойлашган финиш чизиғига биринчилардан бўлиб етиб келган ғолиблар  7 ёшли Ворисбек Акрамов, 60 ёшли Замира Усмонова ҳамда энг қувонарлиси 86 ёшли Аҳмад бобо Рашидов мусобақа ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM