ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ВАЗИФА ВА ФАОЛИЯТЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Жамшид Насриддинов ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, ҳоким ёрдамчиларининг вазифа ва фаолиятлари бўйича тушунчалар берди. 

Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари: маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини аниқлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар ажратиш. Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам кўрсатиш ва маҳалланинг ривожланишига доир дастурлар ижросини назорат қилишдир.

Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM