Бугун туманимизнинг ҳар бир гўшасида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари авж олган. Мақсад, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш, қулай шароитлар яратиш.
Бу борада Каттақўрғон туманида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, туман марказидан олис ҳисобланган Мойбулоқ массивидаги Шўр қишлоғидан 67-мактаб филиалининг 120 ўринли биноси “Собиржон Бунёдкор” МЧЖ томонидан “Опен” бюджет маблағи эвазига қурилмоқда.
Ҳоким ўринбосари Лутфулло Рахмонов томонидан қурувчиларга иш сифатли ва тез бўлиши ҳақида кўрсатма берилди. Туман ҳокими ўринбосарининг туманда бораётган қурилиш ишларини ўрганиши кунлиги-кунда давом этмоқда.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати