Каттақўрғон туманида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон туманида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуриллаев, туман ҳокими Жамшид Насриддинов, туман ҳокимлиги ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари, фермерлар қатнашди.

Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этганлар "ZARINA FAYZLI KELAJAGI" МЧЖнинг гофра картон қутилари ишлаб чиқариш, "FIRDAVS QANDOLAT INVEST” МЧЖнинг истеъмол товарларини пишириш печлари ишлаб чиқариш, "ECO CAREER” корхонасининг шебен ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, "KUMUSH TOLA" корхонасининг пиллани қайта ишлаш, “RUSTAM-PLASTEKS” корхонасининг томчилатиб суғориш тизими учун сув қувурлари ишлаб чиқариш, "ANVARJON BIZNES INVEST" корхонасининг аҳоли маиший чиқиндиларини қайта ишлаш, "KATTAQO'RG'ON ELEKTRO TEXNIKA ZAVODI" МЧЖнинг юқори кучланишли ваакумли ускуналар ишлаб чиқариш ва "XASAN ASL MEBELLARI" корхонасининг мебел ишлаб чиқариш фаолиятлари билан яқиндан танишиб, ушбу турдаги саноат товарлари ва туман миришкорлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилдилар.

Кейинги йилларда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар иқтисодиётнинг барча тармоқларини, жумладан, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳасулотларини  ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда. Албатта, бу каби соҳаларда туманда салмоқли ютуқларга эришилди. 


Шунингдек, "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида тумандаги 191 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларининг 1371 тага яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. 
Ўтказилган мазкур кўргазма тумананимизда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тури ва миқдори янада ортиб бораётганини яна бир бор  намоён этди.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM