Мундиёнлик Насриддин бобо 20 сотих узумзордан 100 миллион сўм даромад қилади

[jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp we]

Каттақўрғон тумани Мундиён маҳалласида яшовчи 72 ёшли отахон Насриддин Убайдуллаев 20 сотих томорқасида 100 туп ток парвариш қилади.

- Томорқамда узумнинг 10 турдан зиёд навини парваришлаяпман, - дейди отахон. - Кенжа фарзандим билан бирга яшаймиз. Шу томорқадан келадиган даромаддан тўйлар қилдик, машина сотиб олдик. Ўтган йили 80 миллион сўм даромад қилдик. Бу йил ҳосил анча яхши, 100 миллион сўм фойда олишни мўлжаллаб турибмиз. Кўчатчиликка ҳам қўл урдим. Токлар орасида ниҳоллар етиштиряпмиз. 

Даровоқе, отахон томорқасидан унумли фойдаланмаётган ишсиз ёшларга узумчилик сирларини ҳам ўргатяпти.

2015-2024 © Каттақўрғон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM